Ishonch telefoni
+998 71 233 34 24

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси қалбимизда абадий муҳрланади

02.09.2016, 12:50 Yangiliklar 908

Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг биринчи президенти, муҳтарам юртбошимиз 2016 йилнинг 2 сентябрда вафот этдилар. Халқимизнинг бошига оғир мусибат тушди. Чунки, халқни озодлик ва мустақиликка бошлаган, энг оғир вазиятларда дардимизга малҳам бўлиб, бизни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаган улуғ инсонни йўқотиш бу биз учун катта мусибатдир.

Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси сифатида юртимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилган ҳолда уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “ўзбек модели” дея тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў – эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ёрқин ва ўчмас из қолдирди.

Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йил ичида эришган буюк ютуқ ва марраларини хақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун хаёти давомида буюк ишларни амалга ошириш билан бирга, ўзининг кучли иродаси ва матонатини намоён эта олган инсон ҳисобланади. Бу улуғ инсон ўзининг барча даъватларини айнан ёшларга қаратгани бежиз эмас. Чунки, айнан ёшлар бизнинг давомчиларимиз, келажагимиз ҳисобланишади.

Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳномоси ҳисобланади. Айнан, Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг раҳнамолиги ва ташаббускорлиги асосида мамлакатимизда олиб борилган кенг қамровли ислохотлар жараёнида жамиятмизнинг барча соҳаларида чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилиб, халқимизнинг яшаш тарзи, фикрлаши ва дунёқараши, иқтисодий ҳолати тубдан ўзгарди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов юртимизда кенг қамровли ободончилик ва бунёдкорлик ишларини олиб борган ҳолда шаҳар ва қишлоқларимизнинг шакл – қиёфасини тудан ўзгартирди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов мамлакатни модернизация қилиш, жамиятни янгилаш, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсиши ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлашга қаратилган ислохотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишларнинг гарови бўлмиш тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини ривожлантиришни таъминлаб берди.

Айни вақтда юртимиз бўйлаб муҳтарам юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирасини ёдда сақлаш мақсадида турли тадбирлар кенг миқёсда бўлиб ўтмоқда.

Юртимизнинг барча олий ўқув юртларида бўлгани каби Тошкент давлат шарқшунослик институтида ҳам хотирлаш кунлари бўлиб ўтмоқда. Институтнинг барча босқич талабаларига “Хотира дарс”лари олиб борилмоқда. Бу дарсларда талабаларга муҳтарам президентимизнинг таржимаи ҳоллари, босиб ўтган мураккаб хаёт йўли ва амалга оширган буюк ишлари ҳақида сабоқлар берилмоқда. Бундай сабоқлардан мақсад айнан ёшларимиз кучли иродага эга бўлган, буюк давлат ва сисат арбоби, улуғ инсон Ислом Абдуғаниевич Каримовдан ўрнак олишлари лозим.

Халқимиз ўз юртбошисининг хотирасини ҳам буюк давлат ва сиёсат арбоби, ҳам улуғ инсон сифатида абадий сақлайди.

 

Тошкент давлат шарқшунослик

Институти катта ўқитувчиси, фал.ф.н.                    Й.А.Худойқулов

    Spelling error report

    The following text will be sent to our editors: