Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 95 198 56 88

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

“Sharq mash’ali” ilmiy jurnalining navbatdagi maxsus soniga maqolalar qabul qilinmoqda!

03.01.2020, 14:55 E'lonlar 8

Х А Б А Р Н О М А

 

Тошкент давлат шарқшунослик институтида чоп этиладиган “Шарқ машъали” илмий журналининг 2020 йил 1-сонини арабшунослик соҳасида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари натижаларига бағишлаб нашр этиш режалаштирилмоқда.

Тилшунослик ва адабиётшунослик, манбашунослик ва матншунослик, таржимашунослик, тарихшунослик, халқаро муносабатлар, иқтисод ва фалсафа рукнлари бўйича арабшуносликка оид мавзулардаги илмий мақолалар 2020 йил 1 февралга қадар қабул қилинади.

Мақолалар ТДШИ илмий журналининг талаблари (SCOPUS) асосида ўзбек-инглиз ёки рус-инглиз тилларида ТДШИ Таҳририй-нашриёт бўлимига тақдим этилиши зарур. Топширилган мақолаларнинг инглиз тилидаги варианти бир вақтнинг ўзида институтнинг SCOPUS халқаро маълумотлар базасида индексациялашга тайёрланган, “Digital Commons” платформасидаги “Oriental Studies Journal” электрон журналида чоп этилади.

Мақолаларга қўйилган талаблар:

                                                                        talablar

 

E-mail: nashriyot_ilmiy@mail.ru

Telegram: @orient_nashr

    Spelling error report

    The following text will be sent to our editors: