Ishonch telefoni / Call center
+998 71 233 34 24 / +998 95 198 56 88

  • UZRUEN
  • uzbekistan flag uzbekistan emblem

“Zamonaviy Sharq xalqlari adabiyotida gender masalasi” respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi

10.09.2019, 14:47 E'lonlar 117

ТДШИ.Ахборот хати Гендер

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли Фармойиши кўра, 2019 йил 1 ноябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Замонавий шарқ халқлари адабиётида гендер масаласи” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция қуйидаги шўъбаларда ташкил этилади:

  1. Глобаллашув жараёнларида гендер масаласи
  2. Шарқ адабиётида ижодкор аёллар ва уларнинг ижодида гендер масаласи
  3. Шарқ жамиятида аёл ижтимоий шахс (социум) сифатида

 

Мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, расмийлаштирилиши лозим. Мақоланинг номи бир қатор ташлаб, кейинги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва шарифи ёзилади. Янги қатордан эса мақола муаллифи ишлайдиган ташкилот номи, лавозими, электрон манзили ва телефон рақами коди билан кўрсатилган бўлиши керак. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақола аннотацияси, янги қатордан таянч сўзлар ва бир интервалдан сўнг ўртадан кириш ва янги қатордан мақоланинг мазмуни 1 интервалли қаторларда ёзилиши керак. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, илмий мақолалар 5-6 бет ҳажмда бўлиши лозим. Ҳар бир мақола беш қисмдан ташкил топиши лозим:

  • Аннотация, таянч сўзлар (аннотация ва таянч сўзлар мақола берилган тилда берилиши лозим)
  • Кириш
  • Асосий қисм
  • Хулоса
  • Адабиётлар

Мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.

Мақолалар 2019 йил 1 октябрга қадар sharqgender@mail.ru электрон манзилига жўнатилиши лозим.

Барча талабларга жавоб берган мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилади. Тўпламга киритилмаган мақолалар қайтарилмайди ва шарҳланмайди.

Ташкилий қўмита:

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Хорижий Шарқ мамлакатлари адабиёти” кафедраси. Тел: 712334521. Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 25-уй.

    Spelling error report

    The following text will be sent to our editors: